Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 1798 марта ўқилди

Мол-мулкини ижарага беришдан тўлов манбаида солиқ солинмайдиган даромадлар олаётган солиқ тўловчилар дастлабки тарздаги декларацияни қуйидаги муддатларда тақдим этади:

  1. ижарадан даромадлар пайдо бўлган кундан эътиборан биринчи ой тугаганидан кейин беш кун муддатда;
  2. жами йиллик даромад тўғрисидаги декларация асосида солиқни тўлайдиган жисмоний шахслар — жорий йилнинг 1 февралидан кечиктирмай.

► Янги рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари — тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилган ойнинг охирига қадар дастлабки декларацияни тақдим этади.

Кўчмас мулкнинг ижара шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилаётганда дастлабки декларация тақдим этилмайди.

  • Мол-мулкни ижарага беришдан даромад олиш тугаган тақдирда солиқ тўловчи доимий яшаш жойидаги солиқ органини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор этади.
  • Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар солиқни тақдим этилган дастлабки декларация ёки солиқ органининг хабарномаси асосида, даромад олинган ойдан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунигача ҳар ойда тўлайди.
  • Йил тугагач, солиқнинг йиллик суммаси ҳақиқатда олинган даромад бўйича ҳисоблаб чиқарилади. Бу сумма билан йил мобайнида тўланган суммалар ўртасидаги фарқ келгуси йилнинг 1 июнидан кечиктирмай солиқ тўловчидан ундирилиши ёки унга қайтарилиши лозим.

Давлат солиқ қўмитаси ишонч телефони

(0 371) 244-98-98

ДСҚ Маслаҳат хизмати телефони

(0 371) 202-32-82

Chat