Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17286 марта ўқилди

Умумий ҳарбий мажбурият - фуқароларнинг Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилишга мажбурий ҳарбий тайёргарлигидан иборат бўлади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафини тўлдиришни ва уларнинг резервини тайёрлашни таъминлаш мақсадида жорий этилади.

Ҳарбий хизматга мажбурлар - Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслардир.

Ҳарбий хизматчилар - ҳақиқий ҳарбий хизматдаги Ўзбекистон фуқароларидир.

Умумий ҳарбий мажбурият
  • фуқароларни ҳарбий хизматга тайёрлашни;
  • ҳарбий хизматга чақиришни (киришни);
  • чақирув ёки контракт бўйича ҳарбий хизмат ўташни;
  • резервдаги хизматни;
  • муқобил хизматни;
  • ҳарбий рўйхатдан ўтиш қоидаларига риоя этишни;
  • фавқулодда вазиятларда ёки Ўзбекистон Республикасига қарши ҳарбий тажовуз бўлган тақдирда аҳолини муҳофаза этиш тадбир-чораларини қамраб олади.

Ҳарбий хизматга мажбур бўлмаган шахслар - турли сабабларга кўра ҳарбий рўйхатга олинмаган ёки ҳарбий рўйхатдан чиқарилган, шу жумладан истеъфодаги шахслар.

Умумий ҳарбий мажбурият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга татбиқ этилмайди.

Ҳарбий хизматчилар таркиби

Chat