Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 63829 марта ўқилди

Ўлим тиббиёт муассасасидан ўлим ҳақидаги тиббий маълумот келиб тушиши асосида композит давлат хизмати доирасида автоматик равишда ёки қонунчиликда белгиланган алоҳида ҳолатларда ФҲДЁ органига бевосита мурожаат қилиш орқали қайд этилади.

Муҳим: ўлимни бирламчи давлат рўйхатидан ўтказиш учун ЯИДХП орқали ариза берилмайди.

Ўлим қайд этилгандан кейин бериладиган ҳужжатлар

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзуви қайд этилгач:

  • ариза берувчига ўлим ҳақида гербли гувоҳнома берилади;
  • қабристонга тақдим этиш учун QR-кодли маълумотнома берилади;
  • марҳумнинг эри ёки хотини, ота-онаси ва фарзандларининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига ўлим қайд этилгани ҳақидаги QR-кодли маълумотнома автоматик юборилади.

Гербли гувоҳномани кейинчалик олиш

Ўлим аввал давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, марҳумнинг эри ёки хотини, ота-онаси ва фарзандлари гербли гувоҳнома олиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда мурожаат қилиши мумкин.

ЯИДХП ўлимни қайд этиш воситаси эмас. Порталдаги имконият фақат аввал қайд этилган ўлим бўйича гербли гувоҳномани олишга тааллуқли.

Chat