Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 36522 марта ўқилди

Ўзгартириш киритиш шартлари

Далолатнома ёзувига ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимча киритиш:

  • етарли ҳуқуқий асослар мавжуд бўлганда;
  • манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда;
  • далолатнома ёзувида хато, ноаниқлик ёки тўлиқ бўлмаган маълумот мавжуд бўлганда амалга оширилади.

Агар манфаатдор шахслар ўртасида низо мавжуд бўлса, масала суд тартибида ҳал этилади.

Ўзгартириш киритиладиган ҳолатлар

Ўзгартиришлар, жумладан:

  • оталик белгиланганда;
  • фарзандликка олиш ёки уни бекор қилишда;
  • вояга етмаган боланинг фамилияси ўзгартирилганда;
  • имловий хато ва ноаниқликлар аниқланганда;
  • туғилган вақт, жой ёки ота исми ёзилмай қолганда;
  • исм қисқартирилган ёки эркалатиш шаклида ёзилганда;
  • суд қарори асосида;
  • қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда киритилади.

Ариза бериш тартиби

Ўн олти ёшга тўлган шахс ўзининг туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги ёзувларга ўзгартириш киритиш учун мустақил мурожаат қилади.

Ўн олти ёшга тўлмаган шахсга оид туғилганлик ёзувига ўзгартириш унинг ота-онаси ёки қонуний вакили аризаси асосида киритилади.

ФҲДЁ органининг хабарномасидан кейин зарур ҳужжатлар 3 иш куни ичида тақдим этилмаса, электрон ариза кўриб чиқилмайди.

Кўриб чиқиш муддати

Ариза ФҲДЁ органи томонидан келиб тушган кундан бошлаб 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Зарур далолатнома ёзувлари ёки бошқа ҳужжатларни олиш билан боғлиқ узрли сабаблар мавжуд бўлса, муддат 15 иш кунигача узайтирилиши мумкин.

Ўн ёшга тўлмаган боланинг исмини ўзгартириш ҳақидаги ариза 3 иш кунида кўриб чиқилади.

Вафот этган шахсга оид ёзувлар

Ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувига тузатиш яқин қариндошлар ёки меросхўрлар аризаси асосида киритилади.

Вафот этган шахснинг туғилганлиги, никоҳ тузганлиги ёки никоҳдан ажралганлиги ҳақидаги ёзувларига тузатиш ва қўшимчалар суд қарори асосида киритилади.

Муҳим: ФҲДЁ органининг ўзгартириш, тузатиш ёки қўшимча киритишни рад этиши устидан судга шикоят қилиш мумкин.

Chat