Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 83843 марта ўқилди

Боланинг ёшидан қаъти назар, дунёнинг исталган мамлакатига олиб чиқиш учун унга биометрик паспорт расмийлаштириш керак. Бунда ота-онанинг биометрик паспортига болани ёзиш назарда тутилмаган.

Ота-онанинг розилиги
  • Бошқа мамлакатга доимий яшаш учун чиқишда ота-онанинг ҳар иккисининг розилиги талаб этилади.
  • Доимий яшаш учун чиқишда ота-онадан бирининг розилиги бўлмаслиги ёки болани олиб чиқишга қўйилган тақиқ ички ишлар органлари томонидан биометрик паспортни расмийлаштириш ёки давлат чегарасини кесиб ўтишни рад этишга сабаб бўлиши мумкин.
  • Болани олиб чиқишга тақиқ устидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.

Биометрик паспортни олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
  • белгиланган шаклдаги ариза-анкета;
  • биометрик паспорт ёки ID-карта ёхуд 16 ёшга тўлмаган фуқаролар учун туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
  • илгари берилган хорижга чиқиш биометрик паспорти (мавжуд бўлган тақдирда);
  • ваколатли органнинг қарори (хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида);
  • ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси ёхуд мудофаа ишлари бўлимининг белгиланган намунадаги маълумотномаси — ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
  • давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция;
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаронинг хорижга чиқишига нотариал тасдиқланган розилиги — вояга етмаганлар учун;
  • фуқарога ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти — вояга етмаганлар учун.

Қўшимча тавсиялар
  • ҳорижга сафар қилишда фуқароларга борадиган давлатнинг дипломатик ёки консуллик муассасасининг веб-сайтида давлат қоидаларини ўрганиш;
  • бундан ташқари, чет элга боришдан олдин, Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг манзиллари ва телефон рақамлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элдаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўриши лозим бўлган давлатда ҳам тавсия этилади.

Chat