
Ўқувчиларни маълум фанга бўлган иқтидор ва истеъдодини ривожлантириш мақсадида ихтисослаштирилган синфлар, мактаблар (мактаб-интернат) ташкил этилиши мумкин.
- Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар шаҳарда камида 250 ўқувчи контингенти ва қишлоқ туманларида камида 150 ўқувчи контингенти билан ташкил этилади.
Танлов ташкил этиш
- Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактаб маъмурияти ўқувчилар танловининг сифатли ва рақобатли ўтказишга эришиш мақсадида танлов бошланишидан камида 2 ой олдин танлов ҳақида оммавий ахборот воситаларида эълон бериши лозим.
- Комиссия томонидан ихтисослаштирилган синф ва ихтисослаштирилган умумтаълим муассасасига ҳужжатлар ҳар йили 1 — 30 июнь кунлари қабул қилинади.
- Ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган умумтаълим мактабга жорий ўқув йилида 4-синфини тугатган ўқувчилар 5-синфга танлов асосида қабул қилинади.
- Ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатига жорий ўқув йилида 6-синфни тугатган ўқувчилар 7-синфга танлов асосида қабул қилинади.
Айрим фанларга ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади
- ихтисослаштирилган мактаби директори номига ариза;
- туғилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
- 3х4 ҳажмдаги 2 та фотосурат;