Кўп квартирали уйларда:
Уй бўйича умумий ҳисобга олиш асбобидан фойдаланиш ва уни қиёсловдан ўтказиш асбоб кимнинг балансида бўлса, ўша ташкилотнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Индивидуал ҳисоблагич ўрнатиш учун истеъмолчи етказиб берувчига буюртманома беради. Етказиб берувчи буюртманома келиб тушганидан кейин уч кун ичида ҳисоблагични сотиб олиш ва ўрнатиш бўйича шартнома тузади.
Шартнома суммаси истеъмолчи томонидан олдиндан тўланади. Ҳисоблагич тўлов амалга оширилганидан кейин 30 календарь кун ичида ўрнатилиши керак.
Нафақа олувчи кам таъминланган оилалар учун ҳисоблагич етказиб берувчи ҳисобидан ўрнатилиб, унинг қиймати мулкдор томонидан кейинги 12 ой давомида тўланиши мумкин.
Ҳисоблагични ўрнатиш ёки ечиб олиш ҳақида далолатнома тузиш ва уни етказиб берувчи томонидан тамғалаш бепул амалга оширилади.
Ҳисобга олиш асбоби:
Уй бўйича умумий ҳисобга олиш асбоблари:
Индивидуал иссиқ сув ҳисоблагичлари:
Етказиб берувчи қиёслов муддати тугашидан камида 10 календарь кун олдин истеъмолчига хабарнома юборади. Истеъмолчи хабарномани олганидан кейин уч кун ичида ҳисоблагични ечиб олиш санаси ва вақтини келишади.
Ҳисоблагични қиёсловдан ўтказиш, зарур бўлса таъмирлаш, қайта ўрнатиш ва тамғалаш ишлари у ечиб олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳисоблагич шикастлангани ёки пломба бутлиги бузилгани аниқланса, истеъмолчи етказиб берувчини дарҳол хабардор қилиши шарт.
Агар истеъмолчи бир сутка давомида хабар бермаса, ҳисоб-китоб охирги тўғри кўрсаткич қайд этилган вақтдан текширувгача хонадонда рўйхатдан ўтган ёки яшовчи шахслар сони бўйича амалга оширилиши мумкин.