Истеъмолчининг ҳуқуқлари
Истеъмолчи:
- хавфсиз, белгиланган сифат ва ҳажмдаги иссиқлик таъминоти хизматларини узлуксиз олиш;
- хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган давр учун тўловни қайта ҳисоблашни талаб қилиш;
- ҳисоб-китоб, тариф, қарздорлик ва тўловлар ҳақида бепул маълумот олиш;
- хизматдаги узилиш ёки сифат бузилиши ҳақида 18 соат ичида далолатнома олиш;
- ҳисоблагич кўрсаткичлари ва ҳисобланган тўловларни солиштириш;
- етказиб берувчи ёки бошқарув органининг ҳаракати устидан ваколатли орган ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Истеъмолчининг мажбуриятлари
Истеъмолчи:
- иссиқлик ва иссиқ сув учун ўз вақтида тўлиқ ҳақ тўлаши;
- ҳисоблагич ва пломбаларнинг сақланиши ҳамда бутлигини таъминлаши;
- ҳисоблагич ёки хонадон ичидаги тизимда носозлик аниқланса, дарҳол хабар бериши;
- авария оқибатларини камайтириш учун мумкин бўлган чораларни кўриши;
- хавфсизлик қоидаларига риоя қилиши;
- олдиндан келишилган вақтда хизмат гувоҳномасига эга вакилларни текширувга киритиши;
- мулкдор, яшовчилар сони, майдон ёки хона мақоми ўзгарса, етказиб берувчини 10 иш кунида хабардор қилиши шарт.
Етказиб берувчининг мажбуриятлари
Етказиб берувчи:
- иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни белгиланган режим ва сифатда етказиб бериши;
- аварияларни бартараф этиш чораларини кўриши;
- ҳисоб-китоб ва ҳисобга олишни тўғри юритиши;
- хизмат кўрсатилмаган ёки сифатсиз кўрсатилган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилиши;
- мурожаатдан кейин далолатнома тузиш учун вакилнинг 18 соат ичида келишини таъминлаши;
- тариф ўзгаришидан камида 15 кун олдин истеъмолчиларни хабардор қилиши керак.
Таъминотни тўхтатиш
Режали профилактика таъмирида иссиқлик таъминотини бир йилда 15 кунгача тўхтатиш мумкин.
Режали таъмир ёки янги истеъмолчини улашда истеъмолчилар 7 кун олдин огоҳлантирилади.
Тўловни амалга оширмаслик, тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш ёки ҳисоблагични текширишга асоссиз рухсат бермаслик ҳолларида етказиб берувчи истеъмолчини камида икки сутка олдин ёзма равишда огоҳлантириб, таъминотни чеклаши ёки тўхтатиши мумкин.
Авария ва инсонлар хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатларда таъминотни олдиндан огоҳлантирмасдан тўхтатишга йўл қўйилиши мумкин.
Истеъмолчига тақиқланган ҳаракатлар
Истеъмолчига:
- тармоққа ўзбошимчалик билан уланиш;
- ҳисоблагич пломбасини бузиш ёки кўрсаткичларига таъсир қилиш;
- иситиш ва иссиқ сув тизимларини рухсатсиз қайта қуриш;
- иссиқлик энергиясидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
- умумий тизим ишини бузадиган ускуналарни ўрнатиш тақиқланади.