Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7639 марта ўқилди

Онлайн харид субъектлари
  • электрон тижорат, яъни онлайн харид иштирокчиси бўлган сотувчи, харидор ва ахборот воситачиси (телекоммуникация тармоғи оператори ва провайдери, банклар, электрон ярмарка ва кимошди савдосини ташкил этувчи юридик шахс ва б.) электрон тижорат субъектлари ҳисобланади;
  • электрон тижорат субъектлари тузилган шартномага мувофиқ ҳуқуққа эга бўлади ва мажбуриятни бажаради.

Онлайн харид бўйича товар сотувчининг ҳуқуқлари
  • мавжуд ахборот ресурсларида офертани, яъни харидорга ўзининг таклифини жойлаштириш;
  • шартномалар тузиш йўли билан товарларни сотиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш);
  • ахборот воситачиларига электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш учун бериш.

Сотувчининг мажбуриятлари
  • товарлар (ишлар, хизматлар) тўғрисида зарур ва ишончли маълумот харидорга тақдим этиш;
  • электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлашни таъминлаш;
  • онлайн харид иштирокчиларига ўзи тўғрисида (фирма номи, ЯТТнинг фамилияси ва исми, СТИР, жойлашган жойи, почта манзили, электрон почта, телефон рақами, лицензия мавжуд бўлса, рақами ва муддати) электрон шаклда давлат тилида, зарурият бўлганда эса бошқа тилларда ишончли ахборот бериш.

Онлайн харид майдончаси
  • сотувчининг офертасини (яъни харидорга таклифини)  жойлаштириш , акцептни (яъни харидорнинг розилигини) амалга ошириш ва шартномалар тузиш;
  • электрон тижорат субъектларига ахборотга киришни таъминлаш;
  • электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни хавфсиз айирбошлашни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган серверларда электрон ҳужжатлар ва электрон хабарларни сақлаш имкониятини ўз ичига олиши керак.

Шартнома тузиш шартлари
  • шартнома оферта ва акцептдан иборат бўлади;
  • оферта юборган сотувчи харидорнинг акцептини олса, шу пайтдан бошлаб шартнома тузилган деб ҳисобланади;
  • оферта унда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий бўлиб, акцепт учун белгиланган муддат мобайнида чақириб олинмайди;
  • шартнома электрон ҳужжат тарзида, харидорнинг розилиги билдирилган матн бўлган электрон хабар тарзида ёки офертада кўрсатилган шартларни бажариш бўйича ҳаракатларни содир этиш орқали тузилиши мумкин.

Шартномада кўрсатилиши лозим бўлган шартлар
  • шартнома предмети;
  • тарафларнинг асосий ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • товарларнинг (ишлар, хизматларнинг) нархи ва тавсифи, ҳисоб-китоб қилиш тартиби;
  • кафолат муддати;
  • етказиб бериш жойи ва шартлари;
  • тарафларнинг жавобгарлиги;
  • мажбуриятларни бажариш тартиби ва муддатлари;
  • шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш имконияти ва тартиби;
  • битимни рад этиш шартлари;
  • товар ва пул маблағларини қайтариш шартлари ва тартиби;
  • шартнома тузилган тил тўғрисидаги маълумот;
  • шартномага киритиладиган шартлар ва тегишли ҳаволадан фойдаланиш тартиби;
  • шартноманинг амал қилишини тўхтатиш шартлари;
  • низоларни ҳал этиш тартиби;
  • тарафларнинг жойлашган жойи (почта манзили), электрон манзили ва банк реквизитлари;
  • тарафлар томонидан келишилган бошқа шартлар.

Товарларни харидор кўрсатган жойга етказиб бериш
  • сотувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзининг автомобиль транспортида лицензия олмасдан товарларни етказиб бериши мумкин;
  • сотувчи товарларни етказиб берувчи ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга;
  • етказиб беришнинг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларидан фойдаланилиши мумкин.

Онлайн харидда тўловларни амалга ошириш усуллари
  • нақд пул билан — назорат-касса аппаратидан фойдаланиш орқали нақд пул маблағлари қабул қилингани тўғрисида чек ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш;
  • электрон тўлов воситалари билан — тўловларни қабул қилиш учун ҳисоб терминали ёки виртуал терминал (E-POS) орқали банк карталаридан фойдаланиб, электрон тўлов чеки ёки тўловни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда;
  • банк ҳисоб рақамлари орқали — банк ҳисоб рақамларидан шахсий кабинет (масофавий банк ҳисоб рақамларидан хизмат кўрсатиш тизими) ёки чакана тўлов тизими орқали ўтказган ҳолда.

Онлайн харид орқали нуқсонли товар сотилганда, харидорнинг ҳуқуқлари
  • товарни тегишли сифатли шундай маркали товарга алмаштириб олиш;
  • товарни бошқа маркали (моделли) товарга алмаштириб, нархини қайта ҳисоб-китоб қилиш;
  • нуқсонларни бепул бартараф этишни ёки харажатларни қоплашни талаб қилиш;
  • нархни камайтиришни талаб қилиш;
  • шартномани бекор қилиш ва кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиш.

Пул маблағларини қайтариш
  • пул маблағларини қайтариш зарур бўлган ҳолларда товар харид қилинганлиги учун тўлов қандай усулда амалга оширилган бўлса, ўша усулда қайтаради;
  • пул маблағларини қайтариш шартномада кўрсатилган тартибда ва муддатларда амалга оширилади;
  • товарни ва пул маблағларини қайтариш билан боғлиқ ҳужжатлар электрон ҳужжат ёки электрон хабар тарзида расмийлаштирилиши мумкин;
  • товарни қайтариш билан боғлиқ транспорт харажатларини қоплаш шартномада кўрсатилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.

Chat