Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14540 марта ўқилди

Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.


Нотариал ҳаракатни иштирокчилари:

  • Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома меросни қабул қилиб олган меросхўрларга қонун ҳужжатларига мувофиқ берилади.
  • Мерохўрлар Муомалага лаёқатсиз/муомала лаёқати чекланган/вояга етмаган бўлган ҳолларда, уларнинг қонуний вакиллари уларнинг номидан ва (ёки) уларнинг ҳузурида ҳаракат қилишади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар

 

  1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади
    • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
    • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
    • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
    • чет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
    • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.
  2. Мерос қолдирувчининг ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;
  3. Мерос қолдирувчининг охирги доимий яшаш (доимий прописка қилинган) жойи ҳақидаги ички ишлар органларининг маълумотномаси ёки ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидан кўчирма ёхуд уй дафтаридан кўчирма;
  4. Мерос таркибининг мерос қолдирувчига тегишли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  5. Меросхўрларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари (Ф.И.О. ўзгарган тақдирда) ёки далолатнома ёзувларидан кўчирмалар ёхуд қариндошлик муносабатларининг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати;
  6. Меросхўрлар вафот этган тақдирда ўлим ҳақидаги гувоҳнома ёки далолатнома ёзувидан кўчирма;
  7. Мерос қолдирувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳномаси (ажрашганлик ҳақидаги гувоҳнома) ёки далолатнома ёзувидан кўчирма.
  8. Меросни қабул қилиш учун ишочнома (агар меросхўрнинг ўзи мерос ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномани олишда иштирок этаолмаса)
  9. Меросхўрлар мерос мулкидаги тегишли улушдан воз кечган тақдирда – нотариал тартибда тасдиқланган меросдан воз кечиш туғрисида ариза.
  10. Ўзини мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлган деб ҳисоблаётган шахс меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани берилишини сўраб мурожаат этса, мерос қолдирувчининг қарамоғида бўлганлик факти суд ҳужжати билан тасдиқланади..
  11. Ёши бўйича қарамоқда бўлган меҳнатга лаёқатсиз шахслар учун
    • паспорт;
    • туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
    • пенсия гувоҳномаси.
  12. Бошқа ҳужжатлар (зарур бўлса).


  • Хизматни кўрсатганлик учун йиғим ундирилади
    • Лойиҳа учун тўлов (БҲМнинг 20%)
    • Тушунтириш учун ҳақ миқдои БҲМни (10%)
    • Тақиқни текшириш учун (БҲМни 60%)
    .
  • Ҳисоблаш учун электрон калкулятордан фойдаланиш мумкин.
  • Нотариал идоралар ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.
  • Нотариус қабулига ёзилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Нотариус ҳаракатларидан норози бўлсангиз Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки “1008” ишонч телефонига қўнғироқ қилинг.

Chat