Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5839 марта ўқилди

Кириши ман этилган йўловчиларни ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш
  • йўловчига Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш ман этилганда, уни чиқариб юбориш масъулияти йўловчини олиб келган ташувчи зиммасига юклатилади;
  • йўловчининг бирор давлатга кириши ман этилган бўлса, орқага қайтариб ташиш билан боғлиқ харажат йўловчидан ундирилиши мумкин;
  • ташувчи чиптанинг фойдаланилмаган қисмини харажатни қоплашга қаратиш ҳуқуқига эга;

Йўловчининг кириш ман этилган манзилгача тўлаган тўловлари қайтариб берилмайди.

Ташувчининг йўловчи ва багажнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича жавобгарлиги:
  • йўловчи ва багаж қаерда бўлишидан қатъи назар, ташувчининг жавобгарлиги остида бўлади;
  • ташувчи йўловчи ўлими ёки соғлиғининг ёмонлашувига олиб келган зарарнинг олдини олиш учун барча чораларни кўрмаганлигини учун жавобгар бўлади;
  • ташувчи йўловчининг ўлими ёки соғлиғига етказилган зарар қопланишини таъминлайди.

Ташувчи жавобгар бўлмайдиган ҳолатлар:
  • ҳайвонларнинг хатти-ҳаракати туфайли уларни кузатиб бораётган шахс вафот этса ёки соғлиғига зарар етса, ташувчи жавобгар бўлмайди;
  • кузатиб бораётган шахснинг хатти-ҳаракати ёки табиий сабабларга кўра ҳайвонларнинг ўлими ёхуд жароҳатлангани учун ташувчи жавобгар бўлмайди.

Chat