Аҳоли пунктидаги бино ва иншоотларнинг мулкдорлари, улардан фойдаланувчилар, шу жумладан ижарага олувчилар, ўзларига бириктирилган ҳудудда ободонлаштириш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун масъул ҳисобланади.
Бириктириладиган ҳудуднинг чегараси ва майдони маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади. Бунда бириктирилган ҳудуд майдони тегишли бино ёки иншоот жойлашган ер участкаси майдонидан катта бўлиши мумкин эмас.
Ободонлаштириш ишлари шаҳарсозлик нормалари, санитария талаблари ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг ташқи кўринишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бажарилади.
Бириктирилган ҳудудни сақлаш доирасида, ҳудуднинг хусусиятидан келиб чиқиб:
Бириктирилган ҳудуд мулкдорга қўшимча ер участкаси сифатида берилмайди ва унга мазкур ҳудудни ўзбошимчалик билан эгаллаш ёки қурилиш қилиш ҳуқуқини бермайди.
Шаҳар кўчаларини қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларида туташ ҳудудларни комплекс ободонлаштириш чоралари назарда тутилиши керак. Уларга:
Ер ости муҳандислик коммуникацияларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари йўл ҳамда ободонлаштириш ишлари билан мувофиқлаштирилган графиклар асосида амалга оширилади.
Янги қурилган, реконструкция қилинган ёки капитал таъмирланган бино ва иншоотларни туташ ҳудуди ободонлаштирилмасдан фойдаланишга қабул қилиш тақиқланади.