Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 37075 марта ўқилди

Яшаш гувоҳномаси - хорижий шахснинг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади.      

Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси қуйидагиларга берилади
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи хорижий фуқароларга ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга — улар 16 ёшга тўлганларида;
  • Низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш учун рухсатнома олган шахсларга, шу жумладан Ўзбекистон Республикасига қайтиб келган ва қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга;
  • Фуқаролари кўчмас мулк сотиб олиш шарти билан Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш ҳуқуқига эга бўлган мамлакатлар рўйхатига киритилган мамлакатлар фуқароларига улар қуйидаги ҳудудларда кўчмас мулк сотиб олган тақдирда:
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида — 300 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
  • Самарқанд, Бухоро, Наманган, Андижон, Фарғона ва Хоразм вилоятларида — 200 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ва республиканинг бошқа вилоятларида — 100 000 АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда.
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган, аммо Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилмаган ёки қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тугатилган шахсларга.

  • Хорижий шахсга ва фуқаролиги бўлмаган шахсга яшаш гувоҳномалари, фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари томонидан хорижий фуқаро ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг истиқомат жойида берилади.
  • Фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномаси Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи, чет элга жўнаб кетувчи фуқаролиги бўлмаган шахсга берилади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган шакл бўйича ариза;
  • туғилганлик тўғрисида гувоҳнома (биринчи марта олиш чоғида);
  • хорижий давлатнинг ҳақиқий паспорти;
  • ваколатли органлар томонидан берилган ва аризачининг фуқаролиги тугаганлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
  • катталиги 35х45 мм. қора-оқ ёки рангли 5 та фотосурат;
  • истиқомат жойидан оила аъзолари кўрсатилган маълумотнома;
  • никоҳ тўғрисида гувоҳнома.

Яшаш гувоҳномаси унда кўрсатилган амал қилиш муддати тугагунга қадар, 60 ёшга тўлгандан кейин олинган яшаш гувоҳномаси эса 2030 йил 31 декабргача чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг идентификацияловчи ID-картаси билан бир қаторда чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини олиш учун жисмоний шахс яшаш жойидаги ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига мурожаат қилиши керак.

Chat