Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 11209 марта ўқилди

Олий таълим юқори малакали мутахассислар тайёрлашни таъминлайди.

  • Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш олий ўқув юртларида мумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими асосида амалга оширилади.
  • Олий таълим бакалавриат ва магистратура босқичига эга.
  • Бакалавриат олий таълим йўналишларидан бири бўйича пухта билим берадиган, ўқиш муддати камида 4 йил бўлган таянч олий таълимдир.
  • Магистратура аниқ мутахассислик бўйича бакалавриат негизида давом этадиган олий таълимдир.

Олий таълимни бошқариш
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги республикада олий таълимга раҳбарлик қилувчи давлат бошқарув органи ҳисобланади.
  • Вазирлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.

Вазирлик тизимига Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Олий ва ўрта махсус таълим, каб-ҳунар таълимини ривожлантириш маркази, идоравий мансуб олий ўқув юртлари киради.

  • Вазирликнинг веб-сайти: www.edu.uz
  • Электрон почта манзили: edu@exat.uz
  • Манзил: Тошкент шаҳри, 2-Чимбой кўчаси 96-уй

Олий таълим муассасаларининг тўлиқ рўйхати билан танишиш учун ҳаволага ўтинг.


ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ:

Республика бўйича олий таълим муассасалари жами 166 та, улардан

  • Университетлар 32 та;
  • Институтлар 48 та;
  • Академиялар 3 та;
  • Филиаллар 26 та;
  • Консерватория 1 та;
  • Чет эл ОТМ филиаллари 30 та;
  • Нодавлат олий таълим муассасалари 26 та.
Chat