Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3724 марта ўқилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан коронавирус инфекцияси тарқалиши асоратларини камайтириш, беморларга самарали тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этиш мақсадида давлат тиббиёт муассасаларида 5 мингдан ортиқ ўрин-жойлар захираси яратилди.

2020 йил 1 сентябрга қадар нодавлат тиббиёт ташкилотларига шошилинч профилактика ва эпидемияга қарши чоралар кўрилишини талаб қилувчи юқумли касалликлар қаторига киритилган коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди. Бунда, тиббий хизмат кўрсатишни фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилотлари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.

Шунингдек, қуйидагилар белгиланди:
  • коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади;
  • эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, зарурат юзага келганда Махсус комиссия қарорига асосан коронавирус инфекциясини аниқлашда нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишилган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади;
  • нодавлат тиббиёт ташкилотлари бино-иншоотларининг дезинфекция воситалари билан тизимли равишда ишлов берилишини таъминлаш ва дезинфекция тадбирларини тўлиқ амалга ошириш учун етарли миқдорда дезинфекция воситалари захирасини яратилади.

Chat