Шрифт ўлчами
Кўриниш
✅ Ер участкасини олиб қўйиш Вазирлар Маҳкамасининг 911-сонли қарори билан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади. Унга кўра, ер участкаси бузилишидан олдин Сиз билан ҳокимлик ёки инвестор ўртасида компенсация тури, миқдори келишилади ва ушбу келишув нотариал тартибда тасдиқланади. Келишилган компенсация қоплаб берилмагунча уй бузилишига йўл қўйилмайди.
✅ Фуқаролик кодексининг 187-моддасида эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат назарда тутилган бўлиб, бунда мулкдор бўлмаган, лекин кўчмас мол-мулкка 15 йил давомида ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган шахс ушбу мол-мулкка мулк ҳуқуқини олиши мумкинлиги кўрсатилган.
✅ Қурилиш мақсадлари учун ажратилган ер участкаларида, иморат қуриш учун тегишли руҳсатнома олмасдан, архитектуа ва қурилиш нормаларини бузган ҳолда қурилган кўчмас мулклар ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб топилади. Иморатни қурган шахс 15 кунлик муддат ичида уни бузиб ташлаши шарт. Агарда шу мудат ичида бузиб ташланмаса туман ҳокими ҳузуридги тегишли комиссия томонидан суд тартибида амалга оширилади.
✅ Фуқаролик кодексининг 1146-моддасига кўра, Сиз мерос очилган жойдаги нотариусдан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома оласиз, шунингдек, меросни қабул қилиб олган меросхўрлардан бири мероснинг тақсимланишини талаб қилишга ҳақли, агарда меросни тақсимлашда меросхўрлар келишувга эриша олмаса суд тартибида амалга оширилади. Кейин ҳар ким ўз меросига нисбатан туман кадастр бўлимига мурожаат қилишлари мумкин бўлади.
✅ Истеъмолчи яшамайдиган ва хизмат сафарига кетган вақтда хонадонини табиий газ тармоғидан узиш учун тумангаз филиали раҳбари номига ариза асосида мурожаат қилиб, табиий газ тармоғидан вақтинча узилади. Дебитор қарздорлиги мавжуд хонадонлар шартнома шартларига асосан, огоҳлантириш берилгандан сўнг, 10 кундан кейин табиий газ тармоғидан узилади. ✅ Истеъмолчи табиий газ тармоғига уланиши учун аниқланган қарздорлик тўланганлиги бўйича тўлов қоғози (квитанция) нусхасини тақдим этгандан сўнг, тумангаз раҳбари номига ариза билан мурожаат қилиб, истеъмолчи ҳисобидан табиий газ тармоғига қайта уланиши мумкин.