Бола ҳуқуқлари бўйича вакил — болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашувчи мустақил мансабдор шахс.
У ўз ваколатларини давлат органлари ва мансабдор шахсларга тобе бўлмаган ҳолда амалга оширади ҳамда Олий Мажлис палаталарига ҳисобдордир.
Болалар омбудсмани мавжуд суд, прокуратура, васийлик ва ҳомийлик органлари ҳамда бошқа ҳимоя воситаларини алмаштирмайди, балки уларни тўлдиради.
Болалар омбудсмани:
Болалар омбудсманига:
Бола тўлиқ муомала лаёқатига эга эмаслиги сабабли унинг шикоятини кўриб чиқмасдан қолдириш мумкин эмас.
Боланинг ўзи берган шикоят Болалар омбудсмани томонидан кўриб чиқилиши шарт. Шикоят учун давлат божи ундирилмайди.
Шикоят оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда берилиши мумкин. Унда мурожаат қилувчи ҳақидаги маълумотлар, ҳуқуқни бузган ташкилот ёки мансабдор шахс ва низоли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг мазмуни кўрсатилади.
Шикоят ҳуқуқ бузилганлиги маълум бўлган кундан ёки бошқа ҳимоя воситалари қўлланилган бўлса, охирги қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир йил ичида берилади. Узрли сабаб бўлганда ўтказиб юборилган муддат тикланиши мумкин.
Аноним мурожаатлар ва бевосита суд ваколатига кирадиган масалалар Болалар омбудсмани томонидан кўриб чиқилмайди.
Шикоятни текширишда Болалар омбудсмани ташкилотлардан ҳужжат ва маълумотлар талаб қилиши, мансабдор шахслардан тушунтириш олиши, ташкилотларга монеликсиз кириши ҳамда мутахассисларни жалб қилиши мумкин.
У болалар ўз хоҳиши билан чиқиб кета олмайдиган муассасаларни мониторинг қилади, болалар билан холи суҳбат ўтказиши ва қонунга хилоф ҳаракатларни тўхтатиш чораларини кўриши мумкин.
Материал «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Қонун асосида тайёрланди.