Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16094 марта ўқилди

Эр-хотин фамилияни қандай танлайди?

Никоҳ давлат рўйхатига олинаётганда никоҳланувчилар:

  • эр ёки хотиннинг фамилиясини умумий фамилия сифатида танлаши;
  • ҳар бири никоҳгача бўлган фамилиясини сақлаб қолиши;
  • фамилияларни қўшиш орқали ҳосил қилинган қўш фамилияни танлаши мумкин.

Масалан, куёвнинг фамилияси Ахмедов, келинники Шуҳратова бўлса, улар Ахмедов-Шуҳратов ва Ахмедова-Шуҳратова фамилияларини танлаши мумкин.

Муҳим: умумий фамилияни танлаш мажбурий эмас. Ҳар бир никоҳланувчи ўз фамилиясини сақлаб қолиш ҳуқуқига эга.

Ҳужжатларни алмаштириш

Никоҳ муносабати билан фамилияси ўзгарган шахс бир ой ичида:

  • паспорт ёки ID-картасини;
  • мавжуд бўлса, хорижга чиқиш паспортини алмаштириши керак.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси, банк ҳисобварақлари, мулк ҳужжатлари, меҳнат ва таълимга оид маълумотларда ҳам янги фамилияни қайд эттириш зарурати юзага келиши мумкин.

Ҳарбий ҳисобда турган шахслар

Никоҳ натижасида фамилияси ўзгарган ҳарбий хизматга мажбур ёки чақирилувчи ҳақидаги маълумотлар ФҲДЁнинг ягона электрон архиви орқали идоралараро ахборот тизимига автоматик юборилади.

Chat