Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлмаган шахс бола ҳисобланади.
Боланинг ҳуқуқлари туғилган пайтдан бошлаб давлат томонидан ҳимоя қилинади. Ҳар бир бола миллати, жинси, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, соғлиғи ва бошқа ҳолатларидан қатъи назар тенг ҳуқуқларга эга.
Ҳар бир бола:
Болани ота-онасидан ажратишга фақат қонунда белгиланган ҳолларда ва бу боланинг энг устун манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлганда йўл қўйилади.
Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган боланинг оилада тарбияланиш ҳуқуқи васийлик ва ҳомийлик органи томонидан таъминланади.
Боланинг энг устун манфаатлари унинг ҳуқуқларига тааллуқли ҳар қандай қарорда биринчи навбатда ҳисобга олиниши керак.
Бола отаси, онаси, бобоси, бувиси, ака-укаси, опа-сингиллари ва бошқа қариндошлари билан кўришиш ҳуқуқига эга.
Ота-онанинг никоҳдан ажралиши, алоҳида яшаши ёки турли давлатларда истиқомат қилиши боланинг уларнинг ҳар бири билан мулоқот қилиш ҳуқуқини бекор қилмайди.
Агар мулоқот боланинг жисмоний ёки руҳий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар етказмаса, бола билан бирга яшаётган ота ёки она иккинчи ота-онанинг бола билан кўришишига тўсқинлик қилмаслиги керак.
Бола оилада унинг манфаатларига дахлдор ҳар қандай масала ҳал қилинаётганда ўз фикрини билдиришга, шунингдек суд ёки маъмурий муҳокама жараёнида эшитилишга ҳақли.
Боланинг ёши ва етуклик даражасига қараб унинг фикри инобатга олинади. Қонунда назарда тутилган айрим ҳолларда ўн ёшга тўлган боланинг розилиги талаб этилади.
Ҳар бир бола:
Боланинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, биринчи навбатда, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳимоя қилади.
Қонунда белгиланган ҳолларда ҳимоя:
Бола ҳуқуқлари бузилганда у васийлик ва ҳомийлик органига, ўн тўрт ёшга тўлгандан кейин эса мустақил равишда судга мурожаат қилиши мумкин. Бола Болалар омбудсманига ёшидан қатъи назар шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Материал Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси, «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонун ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Қонун асосида тайёрланди.