Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22426 марта ўқилди

Б. исмли шахс онаси 100 ёшдан ошганлиги, яқинда бундай шахслар пенсиясига қўшимча тўлов амалга оширилиши ҳақида эшитгани ҳақида маълум қилиб, ушбу қўшимча тўлов миқдори ва уни олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни сўради.

Жавоб: Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб, ҳар ойда пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўлаш белгиланган.

Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда ариза тақдим этмасдан қўшиб тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

М. исмли шахс оиласида 5 нафар фарзанди борлиги ва улардан икки нафари олий таълим муассасасида ўқиши, улардан бири 19 ёшда, иккинчиси 21 ёшда эканлиги ҳақида маълум қилиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар ва ижтимоий кафолатлардан фойдаланишда “кўп болали оила” деганда қандай оила тушунилиши ҳақида ҳуқуқий тушунтириш беришни  сўради.

Жавоб: Тўрт нафар ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган боласи бўлган оила кўп болали оиладир. Бунда, агар тўрт нафар ва ундан ортиқ болаларидан бир нафари ёки ундан кўпроғи таълимнинг кундузги шаклида (ўрта махсус ва профессионал, олий таълим) таълим ташкилотларида ўқиётган ҳамда йигирма икки ёшга тўлмаган бўлса, бу оила ҳам кўп болали оила деб ҳисобланади.

Қўшним 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси, айни дамда амбулатор даволанишга муҳтож. Бундай шахсларга давлат томонидан имтиёзлар борми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 204-сонли қарорига асосан 1941-1945 йиллардаги уруш натижасида ногирон бўлиб қолган шахслар, уруш қатнашчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар амбулатор даволаниш учун дори воситалари билан таъминланиш имтиёзидан фойдаланиш ҳуқуқига ега.

Мен меҳнат органидан ишсизлик нафақасини оламан. Давлатдан қўшимча молиявий ёрдам олсам бўладими?

Меҳнат органлари томонидан тайинланган ишсизлик нафақасини олувчи оила аъзолари бўлган ҳолларда моддий ёрдам тўловлари ёки бошқа нафақалар бериш рад етилади.

Aйни пайтда ногиронлар аравачасига муҳтож бўлган 1-гуруҳ ногирони Т. аравача олишда давлат томонидан имтиёзлар бор-йўқлигига ойдинлик киритишни сўради?

Пенсия ёшидаги шахслар, 18 ёшгача ногирон болалар, 18 ёш ва ундан катта ногиронлар протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ускуналари ва ногиронлар аравачаларини бепул олиш ҳуқуқига ега.
Ушбу шахсларга бериладиган протез-ортопедия буюмлари, реабилитация ускуналари ва ногиронлик аравачалари туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари томонидан бепул берилади.

Chat