Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10233 марта ўқилди

Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш учун тегишли сертификат талаб этилади.

Маданий бойликларга тааллуқли ашёлар тоифаси.

Ваколатли орган:
  • Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги;
  • Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.

Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига ёзма ариза тақдим этади.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • ёзма ариза;
  • олиб чиқиб кетиладиган ашёларнинг рўйхатини;
  • ашёларнинг ўзи.

Хизмат учун тўлов: йиғим белгиланган миқдорларда (иловага мувофиқ)

Муддат: 10 кун.

Chat