Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14782 марта ўқилди

Шартнома тузилиб тўловлар амалга оширилгандан сўнг, суғурта қилинган шахсга суғурта тарифлари бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси шакли берилади.

  • Махсус давлат белгиси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурталанган транспорт воситасининг олд томонидаги ойнасининг юқоридаги ўнг бурчагига жойлаштирилади.
  • Ушбу суғурта ҳисобидан тўлаб бериладиган суғурта пулининг энг кўп миқдори - 40 млн. сўм.

Бунда қуйидаги миқдорда тўланади
  • 35% гача - жабрланувчининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш;
  • 65% гача - жабрланувчининг соғлиғи ва ҳаётига етказилган зарарни қоплаш.

Бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товони миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда аниқланади.

Chat