Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8939 марта ўқилди

Йўл транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) жойини тарк этманг.

ЙТҲ содир бўлганда қуйидагиларни амалга ошириш керак
  • “102” рақами орқали ДЙҲХХ чақириш;
  • суғурта қилинган суғурта компаниясининг вакилини чақириш;
  • огоҳлантирувчи авария сигналларини ёқиб қўйиш;
  • хавфсиз масофага авариядан огоҳлантириш белгисини ўрнатиш;
  • автотранпорт воситасини жойидан силжитмаслик;
  • зарур ҳолларда гувоҳларнинг кўрсатмасини ёзиб олиш.

  • ЙТҲ жойига келган ДЙҲХХ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома, ЙҲҲ схемасини тузиши, ўлчовларни амалга ошириши, воқеа иштирокчиларидан, шунингдек гувоҳлардан (зарур бўлганда) тушунтириш олиши керак.
  • Ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳодиса содир бўлган барча шароитларни (йўл ҳолати, светофор, об-ҳаво шароити ва бошқалар) аниқлашда фаол иштирок этиш тавсия этилади.
  • ДЙҲХХ барча ҳужжатларни расмийлаштиргандан сўнг маълумотнома беради, унга кўра суғурта компанияси суғурта пулини тўлайди. Шунинг учун ушбу маълумотномада барча шикастлар кўрсатилганлигига эътибор беринг ҳамда яширин шикастлар эҳтимоли мавжуд эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.
  • Суғурта полиси мавжуд бўлса суғурта компанияси белгиланган тартибда, товон пули тўлайди.
  • Суғурта мавжуд бўлмаса товон пулини автотранспорт эгаси суд томонидан белгиланган миқдорда тўлаб беради.
  • Манфаатдор томон ДЙҲХХ ҳаракатидан ёки қарорларидан норози бўлган тақдирда, юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Chat