Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3490 марта ўқилди

Ташишга ўз ўлчамлари, ўрами ва хусусиятларига кўра белгиланган тартибда кўздан кечириш тартиботларидан ўтиши, йўловчи багажларига зарар етказмасдан, қийинчиликсиз багаж вагонига юкланиши ва жойлаштирилиши мумкин бўлган юклар ва буюмлар қабул қилинади. Багаж багажни қабул қилиш ва бериш операцияларини амалга оширадиган станцияларгача ташилади.

Йўловчи багажининг тараси ёки қадоқланиши, ташиш даврида нарсаларнинг сақланишини таъминлаши керак.

Йўловчи багажни ташишга олдиндан, лекин йўловчи ташиш поезди жўнашидан 2 соатдан кечиктирмасдан топшириши мумкин, бунда багажни сақлаганлик учун тўловлар олинади.

  • Жомадонлар, сандиқлар, саватлар, яшиклар, қути ва тойлар маҳкам боғланган бўлиши керак.
  • Багаж ташишга носоз ўрамда тақдим этилганда, ташувчи уни ташишга қабул қилишни рад этади.

Ўрами багажнинг йўқолиши ёки бузилиши хавфини вужудга келтирмайдиган бундай камчиликларга эга бўлган багаж, ташиш ҳужжатларида ушбу камчиликлар кўрсатилган ҳолда ташишга қабул қилиниши мумкин.


Ташувчи йўловчи томонидан багажнинг бошқа буюмлари орасида ўралган синувчи ва мўрт буюмлар, тез бузиладиган маҳсулотлар, шунингдек алоҳида ўралган синувчи ва мўрт буюмлар (ойна, чинни, телевизорлар, приёмниклар) қониқарсиз ҳолати ёки шикастланганлиги учун, агар бунда багаж шикастланишини келтириб чиқарувчи ўрамнинг биронта ташқи бузилишлари мавжуд бўлмаса, багаж эгаси олдида жавоб бермайди.

  • Багаж йўловчи жўнаш станциясида ҳам, ҳаракат йўналишидаги багаж операциялари учун очиқ бўлган ҳар қандай оралиқ станциясида ҳам ташиш учун топширилиши мумкин.
  • Манзил станцияси сифатида фақат йўловчи борадиган охирги станция эмас, балки ҳаракат йўналишида жойлашган ва багаж операцияларини бажариш учун очиқ бўлган ҳар қандай станция хизмат қилиши мумкин.
  • Жўнаш дастлабки станцияда чипта бўйича багаж қабул қилиш, унинг вазнига боғлиқ равишда бир ёки бир нечта багаж квитанцияларини тақдим қилиш билан расмийлаштирилиши мумкин.

Йўловчи томонидан чипта кўрсатилганда ташувчи багажни ташиш учун қабул қилиши ва уни тегишли манзил бўйича таркибида багаж вагони бўлган биринчи йўловчи ташиш поездида ёки почта-багаж поездида жўнатиши шарт.

Chat