Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2325 марта ўқилди

Қуйидаги ҳолларда эр ёки хотиндан бирининг аризаси асосида никоҳдан ажратиш қайд этилади
  • суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган бўлса;
  • суд томонидан руҳияти бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли муомалага лаёқатсиз деб топилган бўлса;
  • содир қилган жинояти учун уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинган бўлса.

Ваколатли орган:

  • ФҲДЁ органлари

Тақдим этиладиган ҳужжатлар
  • Ариза;
  • Эр (хотин)нинг муомалага лаёқатсиз ёхуд бедарак йўқолган деб топилганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд қарори;
  • Эр (хотин)нинг уч йилдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилинганлиги тўғрисида қонуний кучга кирган суд ҳукмидан кўчирма;
  • Судланган эр (хотин)нинг никоҳдан ажратишга ўртада болалари ва молмулки юзасидан низоси йўқлиги тўғрисидаги розилиги.

Хизмат учун давлат божи қонунга мувофиқ ундирилади.

Муддат: Эр (хотин)дан бирининг аризаси бўйича никоҳдан ажратиш унинг иштирокида, ФҲДЁ органига ариза берилган кундан кейин бир ой ўтгач амалга оширилади.

Давлат хизмати кўрсатиш натижаси: никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

ФҲДЁ органлари ҳақида маълумот олиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat