Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 15390 марта ўқилди

Электрон рақамли имзони Давлат хизматлари марказлари ёки e-imzo платформаси орқали олиш мумкин ва у билан бошқа давлат хизматларини олаётганда фойдаланиш мумкин.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • белгиланган шаклда сўровнома;
  • агар ЭРИ ёпиқ калити эгаси юридик шахснинг вакили (юридик шахснинг раҳбари бундан мустасно) бўлса, сўровномага ЭРИ ёпиқ калити эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозими кўрсатилган ҳамда ушбу ЭРИ ёпиқ калити эгасига ЭРИ калитларини ва ЭРИ калитининг сертификатини бериш тўғрисида юридик шахснинг хати (ишончнома) илова қилинади.

  • Тўлов: Юридик шахслардан БҲМнинг 10 % , жисмоний шахслардан 7 % миқдорида йиғим ундирилади.

Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг ўқувчиларига ЭРИ калитлари сертификатлари бепул берилади.

  • Муддат: 40 дақиқа ичида.

Электрон рақамли имзони олиш схемаси билан ҳаволада танишинг.

Chat