Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1406 марта ўқилди

Вояга етмаган ота-она ўз боласи билан бирга яшаш ва унинг тарбиясида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

  • Ўзаро никоҳда бўлмаган вояга етмаган ота-онадан фарзанд туғилса ҳамда уларнинг оналиги ва (ёки) оталиги белгиланса, улар 16 ёшга тўлишлари билан ота-оналик ҳуқуқларини мустақил равишда амалга оширишга ҳақлидирлар.
  • Вояга етмаган ота-она ўз оталиги ва оналигини умумий асосларда эътироф этиш ёки бунга эътироз билдириш ҳуқуқига эгадир.

Ота-она вояга етмаган бўлса, улар16 ёшга етгунларига қадар, фарзандларини биргаликда тарбиялаш учун болага васий тайинланиши мумкин.

Боланинг васийси билан вояга етмаган ота-она ўртасида келиб чиқадиган келишмовчиликлар васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.

Chat