Васий ўз васийлигидаги шахснинг қонуний вакили ҳисобланади ва унинг номидан ёки манфаатларини кўзлаб зарур юридик ҳаракатларни амалга оширади.
Ҳомий эса ҳомийликдаги шахсга ўз ҳуқуқларини амалга ошириш ва мажбуриятларини бажаришда кўмаклашади, уни учинчи шахсларнинг суиистеъмолликларидан ҳимоя қилади.
Васий ва ҳомий:
Васий ёки ҳомий шахснинг ота-онаси ва яқин қариндошлари билан мулоқотига тўсқинлик қилиши мумкин эмас. Фақат бундай мулоқот шахснинг қонуний манфаатларига зид бўлса, чеклов қўйилиши мумкин.
Васий ва ҳомий:
Вояга етмаган шахс, қоида тариқасида, васий ёки ҳомий билан бирга яшаши керак.
Васий ёки ҳомий болани тарбиялаш, таълим олиш жойини танлаш ва унинг кундалик ҳаётига оид қарорларда боланинг ёши ва тушуниш қобилиятига мос фикрини ҳисобга олиши лозим.
10 ёшга тўлган болага васий ёки ҳомий тайинлашда унинг истаги инобатга олинади.
Барча қарорларда васий ёки ҳомийнинг шахсий манфаати эмас, васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахснинг энг устун манфаати асосий мезон ҳисобланади.
Васий ёки ҳомий, унинг эри ёхуд хотини ва яқин қариндошлари васийликдаги ёки ҳомийликдаги шахс билан битим тузишга ҳақли эмас.
Шунингдек, улар ўртасидаги суд низосида васий ёки ҳомий шахснинг вакили бўла олмайди.
Васий ёки ҳомий ўз ваколатидан шахсий манфаат учун фойдаланса, етказилган зарарни қоплаши ва мажбуриятларни бажаришдан четлаштирилиши мумкин.
Материал Ўзбекистон Республикасининг «Васийлик ва ҳомийлик тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 22 сентябрдаги 269-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 893-сон қарори асосида тайёрланди.