Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 3135 марта ўқилди

  • Боланинг ҳаёти ва соғлиғи бевосита хавф остида қолганда васийлик ва ҳомийлик органи болани ота-онадан (уларнинг биридан) ёки болани ўз қарамоғига олган бошқа шахслардан зудлик билан олишга ҳақли. Болани зудлик билан олиб қўйиш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг далолатномаси асосида амалга оширилади.
  • Бола олинганда васийлик ва ҳомийлик органи тезда прокурорга хабар бериши, болани вақтинча муайян ерга жойлаштириши ва ота-онани ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ёки уларнинг ота-оналик ҳуқуқини чеклаш тўғрисида судга даъво билан мурожаат этиши шарт.

Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.


Chat