Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 28974 марта ўқилди

Алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни ихтиёрий равишда шахсан ёки ўз аризасига мувофиқ ишлаб турган жойида ёхуд пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади.

  • Вояга етмаган болалар учун олинадиган алимент аризага мувофиқ белгиланган миқдорларда ушлаб қолинади.
  • Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.
  • Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.

Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг.

Chat