Стационарда даволанаётган бемор тиббиёт ходимларининг кузатуви ва парвариши остида бўлади.
Беморнинг ҳолати ва даволаш тартибидан келиб чиқиб, шифокорнинг рухсати билан уни парваришлашда яқин қариндоши ёки оила аъзоси ҳам иштирок этиши мумкин.
Бунда яқин шахснинг бемор ёнида бўлиши муассасанинг ички тартиби, санитария талаблари ва беморнинг тиббий ҳолатига мувофиқ ташкил этилади.
3 ёшга тўлмаган бола стационарда даволанаётганда уни бевосита парваришлаётган:
болага даволаш муассасасида ҳамроҳ бўлиб туриш имкониятига эга.
Бу ҳуқуқ фақат ота ёки она билан чекланмайди — болани амалда бевосита парвариш қилаётган бошқа оила аъзоси ҳам ундан фойдаланиши мумкин.
Ҳа. Агар каттароқ ёшдаги бола оғир касал бўлса ва шифокор хулосасига кўра қўшимча парваришга муҳтож деб топилса, уни бевосита парваришлаётган оила аъзосига ҳам стационарда бола билан бирга бўлиш имконияти яратилади.
Юқоридаги ҳолатларда болани бевосита парваришлаётган ота, она ёки бошқа оила аъзосига меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.
Беморнинг тиббий ҳужжатларидаги маълумотлар шифокорлик сири ҳисобланади. Улар беморнинг розилигисиз фақат қонунда белгиланган ҳолларда тақдим этилиши мумкин.