Агар расмийлаштирилган (бронь қилинган) чиптага эга йўловчига ҳаво кемасида ташувчи томонидан жой бериш рад этилса, ҳамда агар бу йўловчининг учиш пунктида ўрнатилган вақтдан ортиқ қолиб кетишига сабаб бўдса, йўловчига етказилган зарар ташувчи томонидан пул ёки бепул қўшимча хизмат кўрсатиш билан қопланади.
Агар парвоз вақти кечиктирилса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши зарур. Зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Йўловчига етказилган зарар учун ташувчи томонидан бепул қўшимча кўрсатиладиган хизматлар
- бир маротаба телефон орқали гаплашиш ёки телеграмма юбориш ёки бошқа алоқа хизматларидан фойдаланишни таъминлаш;
- парвозгача кутиш даврида ёки транспортнинг бошқа тури орқали ташишгача бўлган вақтда озиқ-овқат ва ичимлик суви билан таъминлаш;
- ташувчи қоидаларида белгиланган муддат кутиш вақтидан кўра кўпроқ бўлса, меҳмонхона билан таъминлаш;
- кутиш вақтида транспорт орқали аэропортдан вақтинчалик яшаш жойигача элтиб қўйиш ва қайтишни таъминлаш;
- чиптада назарда тутилган туташ рейсларга кечикиш билан боғлиқ харажатларни тўлаш.
Йўловчига компенсация тўланмайдиган ҳолатлар
- йўловчи бошқа рейсда учишдан бош тортса ва чипта учун тўланган пулнинг мажбурият бажарилмаган қисми доирасида жойида тўлаб беришни талаб қилса;
- йўловчи ташувчининг чипта олиш ва рўйхатдан ўтишга келиш муддатлари билан боғлиқ талабларига риоя қилмаса;
- йўловчи мазкур парвоздан четлатилганда;
- йўловчи рўйхатдан ўтиб, учиб кетиш жойига келмаса;
- рейсда йўловчига уни чиптасида кўрсатилган классдан юқорироқ классда қўшимча ҳақ олмасдан ташиш таклиф этилса;
- ташув бепул амалга оширилаётган бўлса.