Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6087 марта ўқилди

Медиацияни амалга ошириш шартлари

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида қўлланилади.

Медиация суддан ташқари тартибда ёки  низони суд тартибида кўриш жараёнида қўлланилиши мумкин. Суд жараёнида суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алоҳида хонага (маслаҳатхонага) киргунига қадар амалга оширилади.

Медиация низони ҳакамлик судида кўриш жараёнида ҳам ҳакамлик судининг қарори қабул қилингунига қадар қўлланилиши мумкин.

Медиацияда иштирок этиш айбни тан олиш далили бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

Медиацияни амалга ошириш муддати

Медиацияни амалга ошириш тўғрисидаги муддат келишувда белгиланади.

Бунда медиатор ва тарафлар медиацияни 30 кунгача тугалланиши учун барча чораларни кўриши керак.

Зарур бўлган тақдирда, бу муддат тарафларнинг ўзаро розилиги билан яна 30 кунгача узайтирилиши мумкин.

Chat