Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 37400 марта ўқилди

Тўлов — пул мажбуриятини нақд пул маблағлари билан бажариш ёхуд пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш.   

Тўлов тизими тўловларни тўлов тизимининг оператори, тўлов тизими иштирокчилари ва (ёки) тўлов ташкилотларининг тўлов тизими оператори томонидан белгиланган тўлов тизимининг тартиб-таомилларини, инфратузилмасини ва қоидаларини қўллаш воситасида ҳамкорлик қилиш йўли билан амалга оширишни таъминлайдиган муносабатлар мажмуидир.

  • Тўлов тизими оператори билан ҳисоб-китобларни амалга оширувчи ва тўлов тизимида иштирок этиш тўғрисида шартнома тузган банклар тўлов тизимининг иштирокчилари ҳисобланади.

Тўлов тизимининг қоидалари қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
  • тўлов тизимининг ишлаш тартиб-таомиллари, шу жумладан тўлов тизимида тўловларни амалга ошириш, тўлов хабарномалари форматларининг қўлланилиш тартиби, тўлов тизимининг иш жадвали ва тўлов тизимидаги таваккалчиликларни бошқариш тизими;
  • тўлов тизими оператори кўрсатаётган хизматларнинг ва тўлов тизимида амалга оширилаётган операцияларнинг тавсифи;
  • тўлов тизимида иштирок этиш шартлари;
  • тўлов тизими иштирокчиларининг тўлов тизими оператори билан ҳамкорлиги тартиби ва бошқалар.

Қуйидагилар бўйича хизматлар кўрсатиш тўлов хизматлари жумласига киради:
  • банк ҳисобварағидан фойдаланган ҳолда тўловларни қабул қилиш ва амалга ошириш;
  • нақд пул маблағларини банк ҳисобварақларига, шу жумладан учинчи шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун қабул қилиш;
  • тўловчи томонидан банк ҳисобварағини очмаган ҳолда тўловни амалга ошириш учун нақд пул маблағларини қабул қилиш;
  • электрон пулларни чиқариш ва қоплаш;
  • банк карталарини чиқариш;
  • электрон пулларни ва банк карталарини реализация қилиш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўловлар қуйидагилар орқали амалга оширилади:
  • нақд пул маблағларини ўтказиш;
  • электрон пулларни ўтказиш;
  • пул маблағларини тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
  • пул мажбуриятини ёки пул маблағларини тўлаш тўғрисидаги фармойишни ўз ичига олган тўлов ҳужжатини бериш;
  • электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш.

Электрон тўлов воситаси ўзига тақдим этилган тўлов хизматларидан фойдаланувчи электрон тўлов воситасидан уни бериш ва ундан фойдаланиш шартларига мувофиқ фойдаланиши, шунингдек тўлов хизматларини етказиб берувчини ёки у томонидан кўрсатилган шахсни тўлов воситаси йўқолганлиги, ўғирланганлиги, ўзлаштирилганлиги ёки ундан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисида дарҳол хабардор этиши шарт.

Бошқа тегишли мақолалар

 

 
 
Chat