Харидор шартнома тузишдан олдин сотувчининг уй-жойга бўлган мулк ҳуқуқини, объектнинг кадастр маълумотларини ҳамда унга нисбатан тақиқ, хатлов, ипотека ёки бошқа чекловлар мавжудлигини текшириши лозим.
Шунингдек, қуйидаги ҳолатларга эътибор бериш зарур:
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариус томонидан тасдиқланиши лозим. Фуқаролар фақат давлат нотариал идорасига эмас, амалдаги қонунчиликка мувофиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш ваколатига эга нотариусга мурожаат қилади.
Одатда нотариал расмийлаштириш учун қуйидагилар талаб этилади:
Нотариус мулкнинг сотувчига тегишлилигини ва битим тузишга тўсқинлик қилувчи ҳолатлар мавжуд эмаслигини текширади.
Мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилгандан кейин нотариус зарур маълумотларнинг катта қисмини идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олади.
Жумладан, қуйидагилар текширилади:
Электрон тизим орқали олиниши мумкин бўлган маълумотларни фуқародан асоссиз равишда қайта талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Олди-сотди шартномасида қуйидаги маълумотлар аниқ кўрсатилиши керак:
Пулни топшириш, уй-жойни бўшатиш, калитларни бериш ва объектни қабул қилиш шартларини ёзма равишда белгилаш тавсия этилади. Уй-жойнинг амалда топширилиши қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилиши мумкин.
Уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини сотиш шартномаси нотариал тартибда тасдиқланиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Фақат пул тўлаш ёки калитни қабул қилиш харидорнинг мулк ҳуқуқи расмийлаштирилганини англатмайди.
Нотариал тасдиқланган шартнома асосида уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг харидорга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилади. Харидорнинг мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин расман тасдиқланади.
Нотариал шаклга ёки давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик битимнинг ҳақиқийлиги ва мулк ҳуқуқининг вужудга келишига таъсир қилиши мумкин.
Кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномани нотариал тасдиқлаш учун давлат божи объект жойлашган ҳудудга қараб ундирилади:
Бундан ташқари, нотариуснинг ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча хизматлари ҳамда давлат рўйхатидан ўтказиш билан боғлиқ тўловлар ундирилиши мумкин.
Нотариус нотариал ҳаракатни амалга оширишни рад этса, фуқаро рад этиш сабаблари кўрсатилган қарорни талаб қилишга ҳақли. Нотариуснинг қарори, ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги устидан қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилиш мумкин.