Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30910 марта ўқилди

Давлат рақами белгиси, шу жумладан оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси автотранспорт воситаси эгасининг мулки ҳисобланмайди, улардан қатъиян мақсадли фойдаланилиши учун унга тақдим этилади.

  • Автотранспорт воситасини бошқа шахсга ўтказишда олдин берилган оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси транспорт воситасининг аввалги эгасининг аризасига кўра ҳудудий ЙҲХДХ органига 12 ой муддатга сақлаш учун топширилиши мумкин. Рақамни сақлаганлик учун тўлов ундирилмайди.
  • Ушбу муддат давомида шахснинг транспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиши муносабати билан оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рақам ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун давлат рақам белгиси бериш ҳақида аризаси мавжуд бўлмаганда, сақланиб келинаётган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рақам ва харидоргир ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган оширилган тўлов ставкаси бўйича автотранспорт воситалари учун рақам белгиланган тартибда олиб қўйилади ва омборга кирим қилинади.

Автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказишда олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) давлат рақам белгисининг алмаштирилишига олиб келса, автотранспорт воситасининг аввалги эгасининг хоҳишига кўра ушбу давлат рақам белгилари сақлаб қолинади ва такроран берилади:

  • жисмоний шахслар учун — ушбу шахсга ёхуд унинг яқин қариндошига (ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингилларига), шунингдек умумий мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга ва меросхўрларга тегишли бўлган бошқа автотранспорт воситасига;
  • юридик шахслар учун — рўйхатдан ўтказиб берилаётган бошқа автотранспорт воситасига ўша юридик шахсга — автотранспорт воситасининг аввалги эгаси ёки унинг ҳуқуқий вориси (юридик шахс номи қайта ўзгарганда, бирлашганда, қўшилганда, бўлинганда, ажралиб чиққанда ёки қайта ташкил этилганда) ёки юридик шахс томонидан — унинг иштирокчисига (таъсисчисига, аъзосига) ёхуд юридик шахснинг иштирокчиси (таъсисчиси, аъзоси) ҳисобланган юридик шахсга — автотранспорт воситасининг аввалги эгаси.

Олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) давлат рақам белгилари автотранспорт воситасининг аввалги эгаси томонидан сақланмаганда, улар кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказилганда автотранспорт воситаси янги эгасининг аризасига асосан ўша автотранспорт воситасида сақланади.

  • Оширилган тўлов ставкалари бўйича автотранспорт воситалари учун олдин берилган (илгари фойдаланишда бўлган) давлат рақам белгилари автотранспорт воситаларининг эгалари томонидан сақланмаганда, белгиланган тартибда ҳудудий ДЙҲХХ органлари томонидан олиб қўйилади ва биржанинг ахборот базасида очиқ савдога белгиланган тартибда уларни кейинчалик бериш учун чиқарилади.
Chat