Давлат тиббий суғуртаси тизимида аҳолига давлат ҳисобидан кўрсатиладиган тиббий хизматлар, дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва сарф материалларининг кафолатланган пакети белгиланади.
Ушбу пакет доирасидаги тиббий ёрдам учун фуқародан алоҳида суғурта бадали ёки қўшимча тўлов ундирилмайди. Харажатлар давлат бюджети ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Режали тиббий ёрдам олиш учун фуқаро, одатда, аввало оилавий шифокор ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилади.
Зарур бўлса, оилавий шифокор беморни тор мутахассисга, текширувга ёки кейинги босқичдаги тиббиёт муассасасига электрон йўлланма орқали юборади.
Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдамда йўлланма талаб этилмайди. Кафолатланган пакетдан ташқари хизматлар ёки белгиланган тартибни четлаб, бевосита тиббиёт муассасасига мурожаат қилиш ҳолатларида хизмат пулли бўлиши мумкин.
Тасдиқланган рўйхат ва тиббий стандартлар доирасида бирламчи тиббий ёрдам, жумладан:
Тиббий хизматнинг айнан қайси тури бепул экани беморнинг ташхиси, тиббий кўрсатма ва амалдаги кафолатланган пакет рўйхатидан келиб чиқиб аниқланади.
Эслатма: режали ёрдамда оилавий шифокор орқали белгиланган йўналишга риоя қилиш муҳим. Йўлланмасиз бевосита юқори босқичдаги муассасага мурожаат қилинса, хизмат кафолатланган пакет ҳисобидан қопланмаслиги мумкин.