- амал қилиш муддати тугаганида;
- шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
- ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;
- алоҳида маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлари ишлатилиб бўлинганида;
- суд ажрими билан ҳаракатланиш ҳужжатининг амал қилиши тўхтатилганида;
- ҳаракатланиш ҳужжати бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
- ҳаракатланиш ҳужжати йўқотиб қўйилганида.
Ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганда, фуқаролиги бўлмаган шахс маълумотларни йиғиш пунктига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.