
Сервитут — бошқа шахсга тегишли ер участкасидан белгиланган мақсадда чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқидир.
Сервитут қуйидаги мақсадларда белгиланиши мумкин:
Муҳим: сервитут белгиланиши ер эгаси, ердан фойдаланувчи, ижарачи ёки мулкдорни ер участкасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
Сервитут манфаатдор шахс билан ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори ўртасидаги ёзма шартнома асосида белгиланади.
Келишувга эришилмаса, сервитут суд қарори асосида белгиланиши мумкин.
Сервитут шартномасида камида қуйидагилар кўрсатилади:
Сервитут кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилиши керак. Шахс ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқига давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб эга бўлади.
Ер участкаси бошқа шахсга ўтганда ҳам белгиланган сервитут сақланиб қолади.
Сервитут алоҳида сотилиши, ҳадя қилиниши, гаровга қўйилиши ёки ижарага берилиши мумкин эмас.
Сервитут ҳақ эвазига ёки тарафларнинг келишувига кўра ҳақ ундирилмасдан белгиланиши мумкин. Ҳақ белгиланган бўлса, унинг миқдори ва тўлаш тартиби шартномада кўрсатилади.
Сервитут кимнинг манфаатини кўзлаб белгиланган бўлса, ўша шахс:
Жамоат эҳтиёжлари учун оммавий сервитут манфаатдор ташкилотнинг мурожаати асосида вилоят ёки Тошкент шаҳар ҳокими қарори билан белгиланиши мумкин.
Оммавий сервитут, жумладан:
Оммавий сервитут тўғрисидаги қарорнинг ўзи қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ҳуқуқини бермайди. Бунинг учун қурилиш соҳасидаги тегишли рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур.
Сервитут қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Низо мавжуд бўлса, сервитут суд томонидан бекор қилиниши мумкин.