Шрифт ўлчами
Кўриниш
Умумий овқатланиш корхонаси — умумий овқатланиш соҳасида кулинария ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотини тайёрлаш, сотиш ва истеъмол қилишни ташкил этиш ҳамда хизмат кўрсатиш бўйича функцияларни бажарувчи тадбиркор.
Умумий овқатланиш корхоналари турлари:
Ресторан - номига эга бўлган, мураккаб усулда тайёрланадиган юқори сифатли кулинария ва қандолат маҳсулотлари кенг ассортиментини ҳамда ичимлик тақдим этадиган энг қулай умумий овқатланиш корхонаси.
Ресторан таомномасига мажбурий тартибда порцияли ва фирма овқатлари киритилади. Дам олиш, овқат пишириш ва хизмат кўрсатиш билан уйғунлаштирилган ҳолда юқори малакали ошпаз ва официантлар томонидан амалга оширилади.
Вагон-ресторан - йўлда юриш давомида темир йўл транспорти йўловчилари ва поезд бригадалари ходимларига нонушталар, тушликлар, кечки овқатлар, қандолат маҳсулотлари ва ичимликлар билан хизмат кўрсатиш учун мўлжалланади.
Бар — тик турган ҳолда истеъмолчиларга ичимлик ва закускалар билан хизмат кўрсатишни (столчалар ёнида хизмат кўрсатиш билан бир қаторда) ташкил қилади.
Сотиладиган ичимликлар ва маҳсулотлар турларига кўра барлар пиво, вино, коктейль, сут барлари ва бошқа барларга ихтисослашган бўлади.
Кафе — истеъмолчиларга қайноқ ва совуқ ичимликлар, қандолатчилик, сут маҳсулотлари ҳамда тайёрланиши мураккаб бўлмаган кулинария маҳсулотларини тақдим этади.
Сотиладиган маҳсулотлари ёки йўналишига кўра кафелар: ширинлик, музқаймоқ, сут кафеси, болалар кафеси, ёшлар кафеси ва шу кабиларга ихтисослашган бўлади ва кечки вақтда мусиқий хизмат кўрсатиш ташкил этилиши мумкин.
Кафетерий — дўкон ёнида шу жойнинг ўзида истеъмол қилинадиган иссиқ ичимликлар, сут, шарбат, бутербродлар, қандолат маҳсулотлари ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш учун ташкил этилган бўлим.
Ошхона — истеъмолчиларни нонушталар, тушликлар ва кечки овқат таъминловчи корхона.
Ошхоналарнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Кичик ошхона — истеъмолчиларга осон тайёрланадиган таомлар ва закускалар, қайноқ ва салқин ичимликлар билан жадал хизмат кўрсатишни ташкил этувчи корхона.
Кичик ошхона қуйидагиларга ихтисослашган бўлади:
Уларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ва столларга комплекс овқатларни олдиндан қўйиш усуллари қўлланилади.
Чойхона — чойнакда чой бериш хизмат кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланадиган корхона.
Бундан ташқари, чойхонада турли хил обинонлар, миллий ширинлик, қандолат, булка маҳсулотлари ва бошқа буфет маҳсулотлари бўлиши мумкин.
Буфет — истеъмолчиларга чекланган турдаги қайноқ ва салқин ичимлик, совуқ таом ва закускалар, нон-булка ва қандолат маҳсулотлари, шунингдек осон тайёрланадиган иссиқ ва ширин таомлар билан тезкор хизмат кўрсатадиган корхона.
Унда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш ёки официантлар хизмат кўрсатиш қўлланилиши мумкин.
Умумий овқатланиш корхонасида ишлайдиган ходим товарни сақлаш, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича махсус тайёргарликка эга бўлиши лозим. Ходим: Хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхонасида камида 1 та хорижий тилни биладиган ходим бўлиши керак.