Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 18014 марта ўқилди

Ходимлар қуйидаги ижтимоий таътилларни олиш ҳуқуқидан фойдаланади:

ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари

аёллар туққунга қадар 70 календарь кун ва туққанидан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёки 2 ва ундан ортиқ бола туғилган ҳолларда — 70 календарь кун) бунда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўланади.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари ҳақида тўлиқ маълумотлар билан ҳаволада танишинг.

болаларни парваришлаш таътиллари

1) Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин:

  • бола 2 ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланадиган;
  • бола 3 ёшга тўлгунга қадар иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади.

Ушбу таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин.

Болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин.

Болани парваришлаш таътиллари даврида аёлнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътиллар меҳнат стажига лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшилади.

2) Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган шахсларга қуйидаги таътиллар берилади:

  • бола фарзандликка олинган (васийлик белгиланган) кундан бошлаб, бола туғилган кундан эътиборан 56 календарь кун, икки ёки ундан ортиқ бола асраб олинган (васийлик белгиланган) тақдирда эса 70 календарь кун ўтгунга қадар бўлган даврда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича нафақа тўлаган ҳолда таътил;
  • бола 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун қўшимча таътиллар берилади.

3) 12 ёшга тўлмаган 2 ва ундан ортиқ боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боласи бор аёлларга:

  • ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан ҳақ тўланадиган қўшимча таътил;
  • ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади.

таълим олиш муносабати билан

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олаётган ходимлар диплом лойиҳасини (ишини) бажариш ёки битирув имтиҳонлари топширишдан олдинги 10 ўқув ойи давомида машғулотларга тайёргарлик кўриш учун 6 кунлик иш ҳафтаси бўлганда ҳафтада бир кун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиладилар. Иш ҳафтаси 5 кунлик бўлса, ишдан озод этиладиган кунлар миқдори иш сменасининг муддатига қараб ўзгаради, ишдан озод этиладиган соатлар миқдори эса сақланиб қолади.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг охирги курсларида ўқиётган ходимларга диплом лойиҳасига материаллар тўплаш учун 30 календарь кун муддат билан иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил берилади. Мазкур таътил даврида талабалар ва ўқувчиларга умумий асосларда стипендия тайинланади.

ижодий таътиллар
  • дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ёзиш учун 3 ойгача;
  • докторлик диссертациясини якунлаш учун 6 ойгача.

Ижодий таътиллар бериш тартиби ва уларнинг давомийлик муддати ҳақида тўлиқ маълумот билан ҳаволада танишинг.

Chat