Савол: Болага олинган янги туфли уйда кийиб кўрилганда кичик келди. Уни каттароқ ўлчамга алмаштириш мумкинми?
Жавоб: Агар пойабзал мақбул сифатли бўлса, истеъмолчи уни харид қилган кундан бошлаб 10 кун ичида айни шундай товарга алмаштириш ҳуқуқига эга.
Бунинг учун товар:
Тегишли ўлчам сотувда бўлмаса, истеъмолчи товарни қайтариб, тўланган пулни талаб қилиши мумкин.
Савол: Дорихонада «сотилган дорилар қайтарилмайди» деган ёзув бор. Сифатсиз дори ҳам қайтарилмайдими?
Жавоб: Дорихонадан сотиб олинган мақбул сифатли дори воситаси, қоида тариқасида, қайтарилмайди ёки бошқа дорига алмаштирилмайди.
Бироқ сифатсиз, қалбакилаштирилган ёки қонун талабларига жавоб бермайдиган дори воситасини реализация қилиш тақиқланган. Шу сабаб «дорилар қайтарилмайди» деган қоида истеъмолчининг сифатсиз ёки ғайриқонуний реализация қилинган товар бўйича ҳуқуқларини бекор қилмайди.
Савол: Янги автомобилда жиддий техник нуқсонлар аниқланди. Уни бошқа янги автомобилга алмаштириш мумкинми?
Жавоб: Автомобиль учун махсус қоида амал қилади. Кафолат муддати давомида автомобиль кузовини ёки камида 2 та агрегатини алмаштириш зарур деб топилса, эксперт комиссияси қарори асосида автомобиль алмаштирилиши мумкин.
Алмаштириш:
Автомобиль бўйича ушбу муддатлар эксперт комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинганидан бошлаб ҳисобланади.
Савол: Янги мебель сифатли, аммо ранги уй интерьерига мос келмади. Уни алмаштириш мумкинми?
Жавоб: Мақбул сифатли мебель гарнитурлари ва комплектлари қайтарилмайдиган ёки бошқа ўхшаш товарга алмаштирилмайдиган товарлар рўйхатига киритилган.
Шу сабаб фақат ранг ёқмагани ёки интерьерга мос келмагани асосида сифатли мебель гарнитурини алмаштиришни талаб қилиш мумкин эмас.
Агар мебельда нуқсон мавжуд бўлса, нуқсонли товар бўйича бошқа қоидалар қўлланилади.
Савол: Харид қилинган гўшт сифатсиз экани кейин маълум бўлди. Қачонгача дўконга талаб қўйиш мумкин?
Жавоб: Чакана савдо қоидаларига мувофиқ сифатсиз озиқ-овқат маҳсулоти бўйича тегишли талаблар харид қилинганидан кейин 24 соат ичида қўйилиши мумкин.
Шу сабаб тез бузиладиган озиқ-овқат сифати бўйича муаммо аниқланса, сотувчига имкони борича дарҳол мурожаат қилиш керак. Харидни ва маҳсулот ҳолатини тасдиқловчи чек, фото ёки бошқа далилларни сақлаш мақсадга мувофиқ.