Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 47065 марта ўқилди

Товарларни божхона чегараси орқали олиб ўтишда ва бошқа ҳолларда божхона тўловлари тўланади.

Божхона тўловлари турлари:
  • божхона божи;
  • қўшилган қиймат солиғи;
  • акциз солиғи;
  • божхона йиғимлари.

Қонун ҳужжатларида бошқа божхона тўловлари ҳам белгиланиши мумкин.

Божхона божларининг ва солиқларнинг ставкалари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

Бож тарифи божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ тизимлаштирилган товарларга нисбатан қўлланиладиган божхона божлари ставкаларининг жамланмасидир.

Божхона тўловларини тўловчи қуйидагилардан иборат:
  • декларант;
  • божхона брокери, агар декларант билан тузилган шартномада бу назарда тутилган бўлса;
  • божхона омборининг, эркин омборнинг, бож олинмайдиган савдо дўконининг эгаси, ташувчи, улар томонидан божхона режимларининг қўлланилиш талаблари ва шартларига амал қилинмаганда;
  • халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларининг почта алоқаси операторлари ва провайдерлари, башарти божхона назорати остида бўлган халқаро почта ва курьерлик жўнатмалари йўқолса ёки божхона назоратисиз берилса.

Ҳар қандай манфаатдор шахс тўловчи учун божхона тўловларини тўлашга ҳақли.

Тариф преференциялари божхона божларини тўлашдан озод этиш, божхона божлари ставкаларини камайтириш ёки муайян давлатларда ишлаб чиқарилган товарларни божхона ҳудудига преференциал олиб кириш ёки ушбу ҳудуддан преференциал олиб чиқишда квоталар белгилаш тарзида берилади.

Chat