Шаҳарсозлик — аҳоли пунктлари ва аҳоли пунктлариаро ҳудудларни режалаштириш ҳамда қуришнинг ижтимоий-иқтисодий, қурилиш-техник ва архитектура-бадиий ечимларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини ҳисобга олган ҳолда таъминловчи назария ва амалиётдир.
Шаҳарсозлик фаолияти ҳудудларни ривожлантириш, аҳоли учун қулай ҳаёт муҳитини яратиш, қурилишларни режали жойлаштириш, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришни қамраб олади.
Аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган маъмурий-ҳудудий бирлик бўлиб, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ёки овулдан иборат бўлиши мумкин.
Аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳамда фуқаролар учун қулай ҳаёт муҳитини комплекс шакллантириш шартларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжатидир.
Қизил чизиқлар — мавзе, кичик даҳа ва бошқа режалаштириш тузилмалари ҳудудларини аҳоли пунктининг кўчалари, тор кўчалари ва майдонларидан ажратиб турувчи чегаралардир.
Шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни режалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ободонлаштиришга оид тасдиқланган ҳужжатларни қамраб олади.
Қуйидагилар шаҳарсозлик фаолияти объектлари ҳисобланади:
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан чет эл юридик ва жисмоний шахслари шаҳарсозлик фаолияти субъектлари бўлиши мумкин.
Улар шаҳарсозлик соҳасида:
Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг асосини ташкил этади. Уларнинг талабларига барча давлат органлари, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт.