Қурилишни назорат қилиш қурилишга тайёргарлик кўриш, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ҳамда объектни фойдаланишга қабул қилиш жараёнида қонунчилик ва шаҳарсозлик нормаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.
Қурилиш объектида қуйидаги назорат турлари таъминланиши шарт:
Шаҳарсозлик соҳасидаги давлат назорати Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ҳамда унинг ҳудудий инспекциялари томонидан амалга оширилади.
Инспекция ва унинг ҳудудий бўлинмалари:
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорига мувофиқ, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун буюртмачи Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳудудий инспекцияга мурожаат қилиб, тегишли рухсатномани олиши керак.
Рухсатнома олиш жараёнида:
Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рухсатнома олмасдан қурилиш ишларини амалга ошириш тақиқланади. Бу ишлар тўхтатилиши, жавобгарлик чоралари қўлланилиши ёки объектни буздириш ҳақида судга даъво киритилишига сабаб бўлиши мумкин.
Техник назорат мутахассиси қурилиш-монтаж ишларининг сифати, қўлланилаётган материаллар ва конструкцияларнинг лойиҳа талабларига мувофиқлигини назорат қилади.
Муаллифлик назорати мутахассиси қурилиш ишларининг тасдиқланган лойиҳа ечимларига мувофиқ бажарилишини текширади.
Ички назорат пудратчи томонидан қурилиш жараёнида технологик талабларга ва тасдиқланган ҳужжатларга риоя этилишини таъминлайди.
Қурилиш-монтаж ишларининг сифати пудратчининг қурилиш лабораторияси ёки шартнома асосида жалб этилган лаборатория томонидан текширилади.
Қурилиши тугалланган объект:
Қабул қилиш пудратчи ва буюртмачи томонидан имзоланадиган топшириш-қабул қилиш далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Қурилиши тугалланган объектдан фойдаланишга рухсатнома объектдан фойдаланиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.