Ҳудудларни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш республика, ҳудудий, туман ва аҳоли пункти даражасида амалга оширилади. Ҳар бир қуйи даражадаги шаҳарсозлик ҳужжати юқори даражада тасдиқланган режалаштириш қарорларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилади.
Режалаштириш ҳужжатлари аҳоли пунктларини ривожлантириш, ердан оқилона фойдаланиш, ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш, муҳандислик ва транспорт инфратузилмасини шакллантириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун асос бўлади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи мамлакат ҳудудини узоқ муддатли ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилайди.
Унда қуйидаги масалалар бўйича лойиҳавий ечимлар назарда тутилади:
Бош тарҳни ишлаб чиқишда мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси, халқаро ва минтақавий интеграция жараёнлари, қўшни давлатлар ҳудудларининг ривожланиши ҳамда жаҳон тенденциялари ҳисобга олинади.
Икки ёки ундан ортиқ ҳудуднинг ўзаро боғлиқ ривожланиши йиғма режалаштириш тарҳларида белгиланади. Алоҳида тармоқлар — транспорт, энергетика, муҳандислик коммуникациялари, туризм ва бошқа соҳаларнинг ҳудудий ривожланиши тармоқ тарҳлари асосида режалаштирилиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини режалаштириш тарҳлари тегишли ҳудуддаги аҳоли пунктлари, ишлаб чиқариш объектлари, инфратузилма ва табиий ресурсларнинг ўзаро мувофиқ ривожланишини белгилайди.
Туманни режалаштириш лойиҳаси эса туман доирасида ерлардан фойдаланиш, аҳоли пунктларини ривожлантириш, муҳандислик ва транспорт тармоқларини жойлаштириш бўйича аниқроқ ечимларни назарда тутади.
Аҳоли пункти бош режасида унинг функционал ҳудудлари, қурилиш йўналишлари, транспорт ва муҳандислик инфратузилмаси, яшил ҳудудлари, ижтимоий объектлари ҳамда ривожланиш истиқболлари белгиланади.
Бош режанинг ечимлари аҳоли пункти чегараси тарҳи, батафсил режалаштириш лойиҳаси ва қурилиш лойиҳаларида аниқлаштирилади.
Ер участкаларини ажратиш, объектларни жойлаштириш ва қурилишни амалга оширишда тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатларидаги талабларга риоя қилиниши шарт.