Ҳудуддан фойдаланишнинг умумий қоидалари орқали фуқаролар, юридик шахслар, жамият ва давлат манфаатларини таъминлаш мумкин бўлмаса ёки қийинлашса, шаҳарсозлик фаолиятига алоҳида тартиб жорий этилади.
Бундай тартиб:
Қуйидаги ҳолларда шаҳарсозлик фаолияти алоҳида тартибга солиниши лозим:
Ифлосланиш инсон ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса, ҳудуд консервация қилиниши, махсус ишловдан ўтказилиши ёки ундан фойдаланишга нисбатан алоҳида режим белгиланиши мумкин.
Алоҳида тартиб жорий этилган ҳудудда одатдаги қурилиш рухсатномасининг мавжудлиги махсус режим талабларига риоя қилмасдан қурилиш олиб бориш ҳуқуқини бермайди.
Қуйидагилар алоҳида тартибга солинадиган объектлар жумласига киритилиши мумкин:
Алоҳида тартибга солинадиган объектлар умумдавлат ёки маҳаллий аҳамиятга молик бўлиши мумкин.
Умумдавлат аҳамиятига молик объектлар жумласига киритиш ва уларнинг чегараларини белгилаш тегишли давлат органларининг тақдимномалари асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Табиий ва техноген хавфлар ёки кучли ифлосланиш мавжуд айрим маҳаллий объектлар бўйича қарорлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан белгиланган келишувлар асосида қабул қилинади.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, алоҳида режимли аҳоли пунктлари, Нукус шаҳри, вилоятларнинг маъмурий марказлари ва маданий мерос объектлари мавжуд шаҳарларга оид айрим маҳаллий объектлар халқ депутатлари тегишли Кенгашлари томонидан белгиланади.
Объект чегараси тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида белгиланади ва у маъмурий-ҳудудий бирлик чегараси билан мос келмаслиги мумкин.
Алоҳида режимда шаҳарсозлик фаолияти фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва террорчилик ҳаракатларига қарши ҳимоя талабларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга оид объектларни, шунингдек алоҳида тартибга солинадиган объектларни қуриш учун қонунчиликда назарда тутилган махсус рухсатнома талаб қилинади.