Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19985 марта ўқилди

Лойиҳани келишиш тартиби

Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳаси ишлаб чиқилганидан кейин лойиҳалаш ташкилоти уни келишиш учун:

  • Давлат хизматлари марказига шахсан;
  • ёки ЯИДХП орқали электрон шаклда тақдим этади.

Сўровномага сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасининг электрон шакли илова қилинади.

Давлат хизматлари маркази ходими сўровномани лойиҳалаш ташкилоти номидан тўлдиради. Электрон мурожаатда лойиҳалаш ташкилоти сўровномани мустақил тўлдиради ва ЭРИ билан тасдиқлайди.

Лойиҳалаш ташкилотидан сўровнома ва электрон лойиҳадан ташқари бошқа ҳужжат ёки маълумотларни талаб қилиш тақиқланади.

Лойиҳани кўриб чиқиш

Сўровнома автоматик тарзда сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотига юборилади.

Масъул ташкилот 3 иш куни мобайнида:

  • лойиҳани кўриб чиқади;
  • келишиш натижаси бўйича QR-код қўйилган хулосани ЭРИ билан тасдиқлайди;
  • хулосани Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП орқали лойиҳалаш ташкилотига юборади;
  • ёхуд рад этишнинг аниқ сабаблари ва қонунчилик нормаларини кўрсатган ҳолда келишишни рад этади.

Келишилган лойиҳа қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун асос ҳисобланади.

Келишиш талаб этилмайдиган ҳолат

Агар сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш лойиҳасини сув таъминоти ва канализация хўжалиги ташкилотининг ўзи ишлаб чиққан бўлса, лойиҳани алоҳида келишиш талаб этилмайди.

Бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари билан бир вақтда кўриб чиқилаётган лойиҳа ҳам белгиланган ягона жараён доирасида келишилади.

Хизмат муддати ва нархи

Лойиҳани келишиш муддати — 3 иш куни.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда йиғим — БҲМнинг 10 фоизи, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда — БҲМнинг 9 фоизи.

Лойиҳа объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ва келишиш билан бир вақтда келишилса, алоҳида йиғим ундирилмайди.

Қайта келишиш

Рад этишга сабаб бўлган камчиликлар бартараф этилгандан кейин лойиҳа такрорий тақдим этилиши мумкин.

Қайта келишиш такрорий сўровнома келиб тушганидан кейин 1 иш кунидан ошмаган муддатда амалга оширилади.

Chat