Ипотека кредити бўйича давлат субсидиясини олиш учун 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси мурожаат қилиши мумкин.
Ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг ўртача ойлик даромади қуйидаги чегараларда бўлиши керак:
Ариза берувчи ижтимоий мезонлар асосида баҳоланади. Субсидия олиш ҳуқуқи юзага келиши учун у 30 ва ундан юқори балл тўплаши ҳамда кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банки талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ариза берувчи ёки унинг турмуш ўртоғи номида республика ҳудудида турар жой мавжуд эмаслиги учун 20 балл берилади. Даромад миқдори, ижтимоий ҳимояга муҳтожлик ва бошқа белгиланган ҳолатлар ҳам баҳолашда ҳисобга олинади.
Ариза:
Давлат хизмати бепул кўрсатилади. Маълумотларнинг асосий қисми давлат органларининг ахборот тизимларидан автоматик равишда олинади.
Ҳарбий тузилмаларнинг айрим ходимлари ва давлат ҳисобидан уй-жой билан таъминланмаган нафақадаги ҳарбий хизматчилар даромадлари тўғрисидаги маълумотномани Давлат хизматлари марказига тақдим этади.
Меҳнат мигранти номидан унинг оила аъзоси нотариал тасдиқланган ишончнома асосида ариза бериши мумкин.
Ариза берувчи анкета-аризада кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлиги учун жавоб беради.
Субсидия қуйидагиларни қоплашга йўналтирилади:
Бошланғич бадал квартира қийматининг камида 15 фоизини ташкил этади. Унинг камида 5 фоизи қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан шакллантирилади. Давлат субсидиясининг қатъий миқдори ҳар бир йил учун алоҳида белгиланади.
2025 йил ва ундан кейинги дастурлар доирасида фоиз субсидияси кредит муддатининг дастлабки 5 йили давомида ипотека кредити фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошган қисмини қоплаш учун тўланади.
Субсидия ажратилганлиги ҳақидаги хабарнома ипотека кредити берилишини кафолатламайди. Кредит ажратиш тўғрисидаги якуний қарор тижорат банки томонидан қарз олувчининг тўлов қобилияти асосида қабул қилинади.
Субсидия, умумий қоидага кўра, фуқаро доимий рўйхатдан ўтган ҳудуд доирасидаги уй-жой учун ажратилади. Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турган фуқаро субсидия дастури доирасида Тошкент вилоятидаги уй-жойни ҳам сотиб олиши мумкин.
Баҳолаш натижаси бўйича субсидия ажратиш ёки рад этиш ҳақида QR-кодли электрон хабарнома шакллантирилади. Ариза берувчига ЯИДХП ва СМС орқали хабар берилади.
Ижобий хабарнома олган талабгор иштирок этувчи тижорат банкига қуйидагиларни тақдим этади:
Банк ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганидан кейин 3 иш кунида кредит бериш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Субсидия ажратиш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
Рад этилган шахс умумий тартибда такроран мурожаат қилиш ёки қарор устидан юқори турувчи органга ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.