Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 58460 марта ўқилди

Мурожаат қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикаси фуқароси хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун:

ЯИДХП орқали ариза берилганда ҳам фуқаро ўзи танлаган маълумотларни йиғиш пунктига бориб, юзини рақамли форматда суратга тушириши ва 16 ёшдан катта бўлса, қўл бармоқ изларини топшириши керак.

Талаб этиладиган ҳужжатлар

Умумий ҳолатда қуйидагилар талаб этилади:

  • ID-карта ёки шахсни тасдиқловчи бошқа амалдаги ҳужжат;
  • илгари берилган хорижга чиқиш паспорти — мавжуд бўлса;
  • 16 ёшга тўлмаган бола учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома;
  • вояга етмаган шахс учун ота-она, васий ёки ҳомийларнинг розилиги ва ҳамроҳлик қилувчи шахснинг мажбурияти — қонунчиликда талаб этиладиган ҳолларда;
  • ҳарбий хизматга мажбур шахсларга оид маълумот — зарур ҳолларда;
  • алмаштиришга сабаб бўлган ҳолатни тасдиқловчи ҳужжат — Ф.И.О., туғилган сана ёки бошқа шахсий маълумотлар ўзгарганда.

Давлат органларининг ахборот тизимларидан олиниши мумкин бўлган маълумотларни фуқародан алоҳида талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Давлат божи

Хорижга чиқиш биометрик паспортини берганлик учун:

  • 16 ёшга тўлган фуқаролардан — 1 БҲМ;
  • 16 ёшга тўлмаган фуқаролардан — БҲМнинг 80 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда давлат божи қонунчиликда белгиланган электрон мурожаат чегирмаси ҳисобга олинган ҳолда тўланади.

Расмийлаштириш муддати

Паспорт мурожаат ва тўлов амалга оширилганидан кейин 10 иш куни ичида берилади.

ЯИДХП орқали ариза берилганда муддат биографик ва биометрик маълумотлар маълумотларни йиғиш пунктида олинган вақтдан ҳисобланади.

16 ёшдан 25 ёшгача бўлган фуқаролар бўйича қўшимча ўрганиш талаб этиладиган алоҳида ҳолларда муддат 1 ойгача узайтирилиши мумкин.

Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган паспортни алмаштиришда текширувлар сабабли муддат яна 10 иш кунигача узайтирилиши мумкин.

Паспортнинг амал қилиш муддати

Хорижга чиқиш биометрик паспорти:

  • туғилган кундан 1 ёшгача — 2 йилга;
  • 1 ёшдан 25 ёшгача — 5 йилга;
  • 25 ёшдан ошган шахсларга — 10 йилга

берилади.

Муҳим! Хорижга чиқиш паспортининг амал қилиш муддати тугаган ёки ундаги виза саҳифалари тўлган бўлса, паспортни алмаштириш мумкин. Фуқаро хоҳишига кўра паспортни амал қилиш муддати қанча қолганидан қатъи назар, муддатидан олдин ҳам алмаштириши мумкин.

Тайёр паспортни олиш

Тайёр паспорт фуқаронинг ўзига берилади. 16 ёшдан катта шахснинг идентификацияси бармоқ излари ёки Face-ID орқали текширилади. 16 ёшга тўлмаган шахснинг паспорти унинг ота-онаси, васийси ёки ҳомийсига берилади.

Аризада почта орқали етказиб бериш танланган бўлса, паспорт:

  • Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида — 1 иш кунида;
  • бошқа ҳудудларда — 2 иш кунида қўшимча почта тўлови эвазига етказиб берилади.
Chat